Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди

Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида кучли шамол автомашинани устига қулагани ҳақида хабар тарқалмоқда.

Дарахт қулаши оқибатида инсонларга шикаст етмаган. Иккита «Cobalt» русумидаги автомашиналар зарар кўрган.

Ҳозирда ҳодиса жойида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бартараф этиш ишларини олиб боришмоқда.

Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслик сўралди.

Фавқулодда ҳолатларда 1050 ва 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамларига қўнғироқ қилинг.

Киритилди: 05:30 30.04.2025. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!