Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 26 ноябрь куни соат 20:30 ларда Янгиҳаёт тумани 4R21 кўчаси Қозоғистон гиламлари дўкони қаршисидаги қайрилиб олиш жойида ҳайдовчи 1982 йилда туғилган Қ.А. бошқарувидаги юк транспорт воситаси ва 1987 йилда туғилган, И.Қ. бошқарувидаги Isuzu русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида, Isuzu юк транспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.