Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда икки аёл ва бир эркак пичоқ ва қайчи билан қуролланиб босқинчилик содир этишди

A A A
Тошкентда икки аёл ва бир эркак пичоқ ва қайчи билан қуролланиб босқинчилик содир этишди

Тошкент шаҳар. 2023 йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 13:50 да 3 нафар номаълум шахслар Яккасарой тумани Дилбулоқ маҳалласида жойлашган хонадонларининг бирига келиб, у ерда вақтинча ижарада яшаб келаётган 61 ёшли Жанубий Корея фуқароси Н.Х. ва униг қизи 37 ёшли К.М.лар хонадон эшигини очишган вақтда қўлларида бўлган ошхона пичоғи ва қайчи билан таҳдид қилиб, хонадонда бўлган 3 дона уяли телефон аппаратлари, 1 дона планшет, 1 дона ноутбук, 1.700 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм пул маблағларини эгаллаб, ҳодиса бўлган жойидан яширинишган.

Ушбу ҳолатдан сўнг, К.М. қонунбузарларни тақиб қилиб, кўчада ёрдам сўраганлиги сабабли, мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходимлари томонидан босқинчининг бири ушланган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган 39 ёшли Д.А., унинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи 22 ёшли Л.А. ва Тошкент шаҳар Янгиҳаёттуманида яшовчи муқаддам судланган 29 ёшли А.Р.лар (аёл) содир этганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.А., Л.А. ва А.Р.ларга нисбатаг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчиларганисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, ушбу шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Киритилди: 11:16 12.07.2023. Ўқилди: 1389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!