Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилиб борилмоқда.
📉 20 октябрга ўтар кечаси PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдори ортиб, ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича сезгир гуруҳлар учун ноқулай даражага етди.
🌡 Бунга ҳароратнинг 8,7°C гача пасайиши, кучсиз шамол ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлди. Ҳаво алмашинуви чеклангани туфайли ифлослантирувчи моддалар ерга яқин қатламда тўпланди.
Айни пайтда ҳаво сифати бироз яхшиланган.