Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида ташкил этилаётган Ҳамширалар академияси давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Лойиҳага кўра 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб, тиббиёт соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ҳамширалар таълим тизимини тубдан трансформация қилиш мақсадида қуйидагилар киритилади:
👉 ўқиш муддати икки йиллик бирламчи тиббиёт муассасалари учун “Умумий амалиёт ҳамшира”, “Патронаж ҳамшира”, “Тиббий ижтимоий иш”, “Тиббий профилактика иши” ходимлари ўқитилади;
👉 ўқиш муддати уч йиллик “Ихтисослашган ҳамшира”лар тайёрланади. Ихтисосликлари бўйича “Фелдшерлик иши”, “Ҳамширалик иши”, “Фунционал ва лаборатор диагностика иши”, “Стоматология иши”, “Фармация” йўналишларида ўқитилади.
👉 ўқиш муддати 4 йиллик тиббиёт ОТМларида “Олий ҳамширалик иши” мутахассислари тайёрланади, Бунда ЖССТ тавсияларига кўра, тўрт йил ўқиган ҳамшираларга “Ҳамширалик иши бакалаври” (Bachelor of Nursing, BN ) ёки “Ҳамширалик илмий бакалаври” (Bachelor of Science Nursing, BSN) унвони берилади.
👉 олий ҳамширалик иши магистратура (йўналишлари бўйича)да таълимини давом эттириш, кейинчалик мустақил илмий изланувчи (Phd, DSc) сифатида фаолият олиб бориш имконияти ва илмий унвон ва лавозимга эга бўлиш ҳуқуқи берилади.