Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда фуқаро танишининг пулларини "пул айлантириш" мақсадида талон-тарож қилди

A A A
Тошкентда фуқаро танишининг пулларини "пул айлантириш" мақсадида талон-тарож қилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Хумсон кўчасида яшовчи 33 ёшли М.Н., Бўстонлиқ тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг октябрь ойидан 2021 йил 26 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, таниши 29 ёшли С.Д., унга маиший техника воситалари савдоси билан шуғулланишини, ушбу турдаги фаолияти учун “пул айлантириш” ҳамда тушган фойдага шерик қилишни ваъда бериб, уни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан, жами 17.700 АҚШ доллари ва 183 млн. сўм миқдоридаги пулларини олиб, шу кунга қадар турли баҳоналар қилиб, пулларни қайтармай келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича М.Н.,дан жами олинган пуллар С.Д. томонидан қай тарзда ва нималарга ишлатиб юборилганлиги аниқланмоқда.

Киритилди: 19:25 10.02.2022. Ўқилди: 2688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!