Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида 1 май куни тушган хабарга кўра, шу йил 9 январь куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи О.Р. Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.К.га 5 та автомашина олиб беришини ваъда қилиб, ундан жами 69 000 АҚШ доллари ва 22 400 000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, О.Р. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.