Ижтимоий тармоқларда эркак бировнинг уйи эшигини очишга уринаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса жопий йилнинг 30 октябрдан 31 октябрга ўтар кечаси пойтахтнинг Яшнобод тумани "Тузел" мавзесида содир бўлган.
Тезкор тадбир давомида фуқаронинг шахси аниқланди. У Фарғона вилоятида яшовчи 44 ёшли эркак бўлиб чиқди.
Аниқланишича, эркак акасининг хонадон рақамини билмагани учун бировларнинг хонадонларини очишга уринган.
"Мен квартиранинг 5-қаватда жойлашганини билардим, лекин қайси подезд ва уйнинг рақамини билмасдим. Кечаси бўлгани ва акаси қўнғироқларга жавоб бермагани учун бу муаммони мустақил ҳал қилишга қарор қилдим. Мен бировнинг квартирасини очишга ҳаракат қилмадим, шунчаки калитим мос келишини текширдим. Керакли квартирани топиб, унга гиламларни солиб қўйдим, кейин укамни кутиб олиш учун аэропортга бордим," - дея тушунтирди фуқаро.