Тошкентда эр-хотин ва яна бир киши Корея фуқаросининг уйига босқинчилик уюштирди.
Улар Яккасарой туманида истиқомат қилувчи 61 ёшга Н.Х хонадонига ўғриликка тушиб, уй эгасига ошхона пичоғи ва қайчи билан таҳдид қилган.
Уйдан 3 та телефон, 1 та планшет, 1 та ноутбук 1700$ ҳамда 1 млн 500 минг сўм пулларини эгаллаб олган ва воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.