Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Тошкентда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

2023-йил 27-июл куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-майдаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид ПФ-81-сон Фармони ҳамда ПҚ-171-сон Қарорининг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов, Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев, Ўрмон хўжалиги агентлиги директор ўринбосари Ғолибжон Қурбонов, Гидрометеорология хизмати агентлиги директори Фируз Сафаров, вазирликнинг бошқарма ва бошқарма бошлиқлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, экология мутахассислари, шунингдек, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Тадбирда Обиджон Қудратов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-майдаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид ПФ-81-сон Фармони ҳамда ПҚ-171-сон Қарорининг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар ҳақида гапирди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда экологик хавфсизликни та’минлаш, бу борадаги вазиятни яхшилаш, атмосферага чиқаётган зарарли чиқиндиларнинг инсон саломатлигига та’сирининг олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария-екологик вазият сифатини яхшилаш учун қулай шароитлар яратиш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур Фармон ва қарорга мувофиқ, рақамли технологияларга асосланган экологик мониторингнинг замонавий механизмини яратиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш, кўкаламзорлаштириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг янги тартибларини жорий этиш орқали экологик маданиятни янада ривожлантириш, биохилма-хилликни сақлаш ва экологик вазиятни тубдан яхшилаш режалаштирилган, – деди О. Қудратов.

Бош прокуратура вакили Ўктам Ўтаев йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-81-сон Фармони ва 2023-йил 31-майдаги ПҚ-171-сон қарорига мувофиқ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган қўшма чора-тадбирлар ҳақида ма’лумот берди. Шунингдек, вазирлик ташаббуси билан экология соҳасидаги қонунбузарликларга қарши кескин чоралар кўрилганини та’кидлади.

Тадбир давомида журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Тадбир сўнгида Обиджон Қудратов ОАВ вакиллари ва блогерларга ўз миннатдорчилигини билдириб, улар соҳа ривожида катта ўрин тутишини та’кидлади.

Маʼлумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўгʼрисида”ги қарорига кўра экология ва атроф-муҳит соҳасидаги қонунбузарликларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Хусусан:
– экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси обʼектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан богʼлиқ жиноятларни огʼир жиноятлар тоифасига киритиш;
– давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маʼмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш;
– Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммаларини 10 бараварга ҳамда ўсимликларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантириш ёки ё‘қ қилиш билан уларга етказилган зарар учун ундириш суммаларини 5 бараварга ошириш;
– саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизатсия қилиш, қайта ишлаш ва реализатсия қилиш чогʼида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун маʼмурий жарималар миқдорини 10 бараварга ошириш кўзда тутилган.

Мақсад белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, дарахтларни кесиш, Қизил китобга киритилган, камайиб бораётган ноёб ҳайвонларни овлаш ва ўсимликларни ноқонуний ё‘қ қилиш каби турли қонунбузарликларнинг олдини олишдир.

Киритилди: 22:12 27.07.2023. Ўқилди: 1658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!