Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда диплом нархи 2200 долларми?

Тошкентда диплом нархи 2200 долларми?

Тошкентда 2 200 долларига қалбаки диплом сотаётган халқ таълими бўлими ходими ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар, Учтепа туман халқ таълими бўлимининг хўжалик ишлари бўйича мудир ўринбосари Ж.Н. фуқаро Н.Т.га «Шеробод Агросаноат касб-ҳунар коллежи»ни 2007—2010 йилларда ўқиб тамомлаганлиги ҳақидаги қалбаки дипломни 2 200 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:38 13.11.2019. Ўқилди: 1958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!