Тошкентда чўкаётган қизни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди.
Давлат раҳбари марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди. Бугун президент марҳум Абдуманноп Самиқовни “Жасорат” медальи билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Шунингдек, қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган “Бўрижар” спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев ҳам “Жасорат” медальи билан тақдирланган.