Ўзгидрометнинг янгиланган прогнозларига кўра, об-ҳаводаги инверсия ҳолати дастлаб айтилганидек 24 ноябргача эмас, келаси ҳафта охиригача давом этади.
"Бу даврда ҳаво сифати нобарқарор бўлиши табиий ҳол бўлиб, кўрсаткичлар кун давомида ўзгариб туради", дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳаво сифатининг яхшиланиши ҳаво массаларининг алмашиши, шамолнинг кучайиши ёки ёғингарчилик тушиши билан боғлиқ бўлади.