Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади

Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади

Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни яхшилаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси бўйлаб 110 киловаттли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш бўйича кейинги ишлар учун йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар берди.

Шу сабабли 10 ноябр куни кеч соат 00:00 дан 11 ноябр куни соат 22:00 га қадар Бобур кўчасининг Сеул кўчаси билан кесишмасидан Баҳодир кўчасигача бўлган қисмида бир томондан автомобиллар ҳаракати чекланади.

«Ноқулайликлар учун узр сўраб, юзага келиши мумкин тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз», — дейилади хабарда.

Киритилди: 10:04 10.11.2024. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!