Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати берган хабарга кўра, пойтахтнинг Яшнобод туманида ЙТҲ содир бўлган.
Воқеа жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 23:00 ларда Яшнобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган.
ЙТҲ БМW русумли транспорт воситаси ҳамда Траcкер-2 русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви оқибатида юзага келган.
ЙТҲ натижасида БМW ҳайдовчиси ва Траcкер-2 ҳайдовчиси ҳамда йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.