Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда “Бизнес-омбудсманлар ва IV Бизнесда ҳалоллик халқаро форуми” бўлиб ўтди

Тошкентда “Бизнес-омбудсманлар ва IV Бизнесда ҳалоллик халқаро форуми” бўлиб ўтди

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳалоллик ва шаффофликни мустаҳкамлаш Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон ҳалол бизнес юритиш учун қулай муҳит яратишда қатъий эканлигини намойиш этмоқда. Мамлакат барқарор иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлида ҳаракат қилиб, комплекс ёндашувни – қонунчиликдаги ўзгаришлар, рағбатлантирувчи имтиёзлар ва преференцияларни жорий этмоқда.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Бизнес-омбудсманлар ва IV Бизнесда ҳалоллик халқаро форуми ташкил этилди.

Форумнинг асосий мақсади – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини халқаро рейтинг ташкилотлари ва ҳамкорларга етказиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг институционал механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, ишбилармонлик этикаси, шаффофлик ва коррупцияга қарши комплаенс соҳасидаги халқаро илғор тажрибаларни муҳокама қилиш учун мулоқот платформаси яратишдан иборат.

Мазкур нуфузли тадбир 21-23 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги доирасида ўтказилиб, халқаро ҳамкорлар, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Конрад Аденауэр номидаги жамғарма кўмаги, шунингдек, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва бошқа қатор йирик халқаро ташкилотлар кўмагида ташкил этилди. Форум турли мамлакатларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш институтлари, давлат органлари, бизнес вакиллари ва экспертлар учун тажриба алмашиш, тизимли муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳалол бизнес амалиётларини илгари суриш учун самарали платформа яратишга қаратилган.

Тадбирда 10 га яқин мамлакатдан 250 нафар иштирокчи (офлайн ва онлайн) қатнашиши кутилмоқда, жумладан: Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон инсон ҳуқуқлари институтлари вакиллари, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (Австрия), Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (Руминия)нинг коррупцияга қарши кураш экспертлари, Франция Коррупцияга қарши кураш агентлиги, Қозоғистон ва Босния-Герцеговинадаги AmCham (Америка Савдо Палатаси), Transparency International (Латвия), Жаҳон банки, Осиё Тараққиёт Банки, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки, Швейцария Тадбиркорлик институти, шунингдек, SOCAR Midstream Gas Operations (Озарбайжон), UzAuto Motors ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси каби халқаро миқёсдаги компаниялар вакиллари.

Жорий йилда Бизнес-омбудсманлар халқаро форуми ва ҳар йили ўтказиладиган “Бизнесда ҳалоллик” форуми ягона тадбирга бирлаштирилади ва сессияларга бўлинади.

2021 йилдан буён Ўзбекистонда Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан “Бизнесда ҳалоллик” форуми мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, БМТ Гиёҳванд Моддалар ва Жиноятчиликка қарши Курашиш Бошқармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби халқаро молия институтлари вакилларининг, SOCAR Midstream Gas Operations (Озарбайжон) ва UzAuto Motors (Ўзбекистон) каби йирик корхоналарнинг комплаенс менежерларининг иштироки режалаштирилган.

Форум доирасида қуйидагилар режалаштирилмоқда:

– ИҲТТнинг Бизнес-омбудсман институтлари бўйича тадқиқотида келтирилган илғор тажрибалар ва самарали моделларини ёритиш;

– турли мамлакатлар тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низоларни ҳал этишга тўсқинлик қилаётган Бизнес-омбудсман институтларининг институционал муаммолари ва ваколатларидаги чекловларни ўрганиш;

Бизнес-омбудсман институтини яратиш ва унинг салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича ИҲТТ тадқиқотидаги тавсияларни муҳокама қилиш;

– бизнесда ахлоқий стандартларни ривожлантириш ва ҳалол рақобат тамойилларига риоя қилишнинг ҳозирги тенденцияларини таҳлил қилиш;

– тадбиркорлар ўртасидаги низоларни тезкор ва самарали ҳал этиш, шунингдек, халқаро даражадаги тизимли муаммоларни бартараф этиш учун Бизнес-омбудсманлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш;

Бизнес-омбудсман институтининг муваффақиятли моделларни мослаштириш ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш институтлари салоҳиятини янада ривожлантириш учун истиқболларни муҳокама қилиш;

– тадбиркорлик субъектларини қўшилишга Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартиясига жалб этиш.

Киритилди: 19:00 22.10.2025. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!