Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда Биринчи Туркология қурултойининг 100 йиллигига бағишланган халқаро семинар ўтказилди

Тошкентда Биринчи Туркология қурултойининг 100 йиллигига бағишланган халқаро семинар ўтказилди

Тошкент шаҳрида Биринчи Туркология қурултойининг 100 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Озарбайжон ва Ўзбекистондан олимлар, шунингдек расмий доира вакиллари иштирок этди.

Семинар доирасида 1926 йилда Боку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркология қурултойининг тарихий аҳамияти, унинг туркология фани ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда Халид Саид Хўжаевнинг бой илмий мероси муҳокама қилинди.

Тадбирда, шунингдек, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий маданий меросни асраш ва тарғиб этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Киритилди: 23:42 08.04.2026. Ўқилди: 185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!