Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда бир нечта фуқаро қарз масаласида жанжаллашди

Тошкентда бир нечта фуқаро қарз масаласида жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта шахслар фуқарони ураётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилинди.

Жорий йилнинг 1 июль куни тахминан соат 20.25 ларда Юнусобод тумани, Ифтихор кўчасида олдиндан ўзаро таниш бўлган фуқаролар 1988 й.т. Н.Т., 1993 й.т. С.Қ., 1987 й.т. Д.Қ., 1995 й.т. Ҳ.Қ., 1994 й.т. Ж.И., 1997 й.т. Ш.О.лар қарз масаласида оғзаки жанжаллашган. Фуқаролар С.Қ., Д.Қ,, Ҳ.Қ.лар жамоат тартибини бузган ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, Н.Т.ни уриб тан жароҳати етказишган. Сўнг Н.Т.ни ўзлиги келган автомашинада уйи олдига олиб боришган.

Н.Т.га шифохонада бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у уйига кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 15:30 08.07.2024. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!