Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда баъзи кўчаларда ҳаракат чекланади

Тошкентда баъзи кўчаларда ҳаракат чекланади

Эртадан пойтахтда бир қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, 14-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги бир қанча кўчаларда ҳаракат чекланиши белгиланган
. Хусусан, юк машиналарининг шаҳарга кириши чекланади, уларнинг шаҳар ичидаги ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳаракатни чеклашга сабаб қилиб, тадбирни юқори савияда ўтказиш кўрсатилган. Маълум қилинишича, ҳаракат бутунлай эмас, айрим кўчаларда ва вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланиб, улар учун айланма ҳаракат ташкил этилади:

15 ноябрь куни соат 14:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий – Ганга кўприги кесишмасидан бошлаб, Абдулла Қодирий, Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача бўлган йўл вақтинча ёпилади. Ҳайдовчилар Себзор ва Нурафшон кўчалари орқали айланма тарзда ҳаракатланишлари мумкин.

15 ноябрь куни соат 09:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий – Қорасарой кўчалари чорраҳасидан бошлаб, Қорасарой кўчаси бўйлаб Нурафшон–Қорасарой чорраҳасигача ҳаракат вақтинча чекланади. Айланма йўл сифатида Қорасарой кўчасидан Кичик ҳалқа йўлига ва Нурафшон кўчасидан Себзор кўчаси йўналишига ҳаракатланиш тавсия этилади.

16 ноябрь куни соат 10:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов – Ботир Закиров кўчалари чорраҳасидан бошлаб, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат кўчаси чорраҳасигача вақт-вақти билан қисман ёпилади. Ҳайдовчилар Ботир Закиров – Алишер Навоий ҳамда Олмазор – Бешёғоч кўчалари орқали айланма йўлдан фойдаланишлари мумкин.

16 ноябрь куни соат 09:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов – Фурқат чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб Хадра майдонигача иккинчи даражали йўл вақтинча ёпилади. Айланма йўл сифатида Алишер Навоий ва Ислом Каримов кўчалари орқали ҳаракатланиш мумкин.

Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши чекланади.
Шаҳар ичида юк машиналарининг ҳаракати тўхтатилади.

Водийдан воҳага, воҳадан водийга келаётган транспорт воситалари айланма йўллар орқали йўналтирилади.

Киритилди: 15:48 13.11.2025. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!