Айни пайтда пойтахтимизда об-ҳавонинг кескин ўзгаргани, қор ёғиши кузатилаётганлиги сабабли, барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларида, айниқса қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларда ҳаракатланмасликни, тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини ва тирбандликларни олдини олиш мақсадида жамоат транспортларидан фойдаланишларини сўраймиз.
❗️Шу билан бирга, ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларининг кўча-йўлларда ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келиши сабабли, айрим автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда йўл-ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз! — дейилади хабарда.