Ҳолат 21 март куни кечки вақтда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Банк-молия академияси биноси олдида содир бўлган.
Тошкент шаҳар ФВБга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари чақирув асосида, Абдулла Қодирий кўчасидаги манзилга соат 18:49 да етиб борган ҳамда ёнғин соат 18:50 да ўчирилди.
Расмийларга кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ, ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.