Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда автобус пиёдани босиб кетди. Эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

Тошкентда автобус пиёдани босиб кетди. Эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 6 январь куни соат 19:50 ларда, "8-Автобус саройи" тасарруфидаги сарой рақами 321 бўлган, Исузу русумли, автобус ҳайдовчиси О.Б (1964-йилда туғилган, иш стажи - 35 йил) 43-сонли йўналишда автобусни Уста Ширин кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, Жомий қурилиш бозори олдидаги светофорда тўхташ учун секинлашаётган вақтида, йўл қатнов қисмининг биринчи бўлаги (полоса) да ҳаракатланаётган пиёда тўсатдан автобус томонга мувозанатини йўқотиб йиқилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган (Ушбу ҳолат акс этган видео автобуснинг орқасида ҳаракатланиб кетаётган автомобилнинг видеорегистраторидан олинди). Натижада пиёда воқеа жойида вафот этган. Дастлабки хулосага кўра пиёда маст ҳолатда бўлган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг Ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилади.

Киритилди: 11:15 07.01.2022. Ўқилди: 2762 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!