Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

A A A
Тошкентда АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.И фуқаро Я.М.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун Мексика давлати орқали айланма йўллар билан юбориш эвазига 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Р.П. фуқаро З.С.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 3 500 АҚШ доллари ва 14 млн сўм эвазига Америка Қўшма Штатларига бориш учун виза олиб беришни ваъда қилиб, шундан 14 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:55 12.07.2023. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!