Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда Афғонистон байроғи ўрнатиладими ёки "Толибон"ники?

A A A
Тошкентда Афғонистон байроғи ўрнатиладими ёки "Толибон"ники?

Марказий Осиё мамлакатлари - Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Қозоғистондаги Aфғонистон дипломатик муассасалари расмий байроқ остида ишлашни давом эттирдилар, уни "Толибон"никига ўзгартирмадилар.

Тошкентдаги элчихона ходимлари агентлик билан суҳбатда дипломатлар "Толибон" вакиллари билан алоқани узмаслигини ва одатдагидек ишлашда давом этишини айтишди. Ўз навбатида, Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Aгба дипломатик миссия унинг вице-президенти Aмрулла Солиҳни Aфғонистон раҳбари сифатида тан олишини айтди.

"Мамлакат конституциясига мувофиқ, президент йўқлигида, қочиши ёки ўлимида биринчи ўринбосар ўз вазифасини бажаради, шунинг учун Aмрулла Солиҳ ҳозир давлат бошлиғи", - дейди Aгба.

Киритилди: 11:23 20.08.2021. Ўқилди: 9358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда