Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда 63 нафар бемор коронавирус билан хайрлашди

A A A
Тошкентда 63 нафар бемор коронавирус билан хайрлашди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 63 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2016 йил туғилган. 

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 48 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 46 нафар, Тошкент вилояти ва  Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 38 ёшда, кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Сурхондарё вилоятидан 2 нафар, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятидан 1 нафардан.

Эндиликда Тошкент шаҳридан коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1733 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3700 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 15:29 12.06.2020. Ўқилди: 2168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар