Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда 5 январь куни ҳарбий парад ўтказилади

Тошкентда 5 январь куни ҳарбий парад ўтказилади

Шу йилнинг 5 январ куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги муносабати билан Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ўтказилади.

Маълум қилинишича, Парад "Ғалаба боғи"дан бошланиб, Magic City’гача давом этади. Шунингдек "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасида соат 10:30 да фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтади.

Ҳарбий бўлинмалар "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) — Ўзбекистон давлат табиат музейи — "Чорсу" бозори — Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) — "Халқлар дўстлиги" санъат саройи (Ўзбекистон шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчаси) — Магиc Cитй майдони (Фуқат кўчаси) йўналиши бўйлаб ҳаракатланади. Магиc Cитй тўхташ нуқтасида фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари ижро этилади.

— Парад муносабати билан қуйидаги кўчаларда соат 11:00 дан 13:00 гача вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади:
— Қора қамиш-Сағбон кўчалари чорраҳасидан Сағбон кўчаси бўйлаб КХАЙ-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— КХАЙ-Сағбон кўчалари чорраҳасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Нурафшон-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Нурафшон-Сағбон кўчалари чорраҳасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Фаробий-Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Зарқайнар-Сағбон кўчалари айланма ҳаракатидан Зарқайнар кўчаси бўйлаб Зарқайнар-Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Зарқайнар-Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат-Ислом каримов кўчалари кесишган чорраҳасигача;— Фурқат-Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат-Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳасигача.
Киритилди: 09:18 04.01.2025. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!