25 сентябрь куни соат 16.30 да Яшнобод туманида 30 ёшли Мухтарам М. 36 ёшли Станислаб С.га 13 та таблетка “Регапен” бергани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
Ҳолат ўрганилиши давомида Мухтарамнинг уйидан холислар гувоҳлигида 229 та флакон “Тропикамид” ва 932 та таблетка “Регапен” топилди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1 моддаси (“Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.