Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 23 ёшли қиз ўзини саккизинчи қаватдан ташламоқчи бўлди

Тошкентда 23 ёшли қиз ўзини саккизинчи қаватдан ташламоқчи бўлди

Қиз қутқариб қолинган. Ўз жонига қасд қилишга уриниш сабаби оилавий муаммолар бўлган.

Ижтимоий тармоқларда “Абу Сахий” бозори автотураргоҳининг 8-қаватидан сакрашга уринаётган қиз акс этган видео тарқалди. Яқин атрофдаги фуқаролар уни қутқаришга муваффақ бўлишди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, воқеа 3 июль куни соат 17:45 атрофида юз берган. 2001 йилда туғилган фуқаро М.О. оилавий муаммолар туфайли ўз жонига қасд қилишга уринган.

“Туман ички ишлар бўлимларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича инспекторлари ҳамда психологлар томонидан аёл билан суҳбат ўтказилиб, ҳозир у мутахассислар назоратида”, — дейилади бошқарма хабарида.

Киритилди: 11:40 05.07.2024. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!