Бугун 20 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда 2 августгача иситиш тармоқлари гидравлик синовдан ўтказилади

Тошкентда 2 августгача иситиш тармоқлари гидравлик синовдан ўтказилади

Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларини гидравлик синовдан ўтказиш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради Veolia Energy Ташкент матбуот хизматига таяниб Дарё нашри.

Қайд этилишича, 20 июндан 2 августгача Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари (механик куч ва зичлик учун юқори босим остида иссиқлик тармоқларининг синовлари) ўтказилади. Синов ишлари иссиқ сув таъминотини ўчирмасдан амалга оширилади.

Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши, иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларидаги юртдошларимиздан эътиборли ва эҳтиёт бўлиш сўралади.

Носозликлар аниқланган тақдирда (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда иситиш мавсуми 26 мартдан якунланган эди. 2023 йил якунига кўра, юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари 1,5 бараварга, бюджет муассасалари учун эса 1,6 баробарга ошганди. Ўшанда аҳоли учун тариф ўзгаришсиз қолганди, Veolia Energy компаниясининг иссиқлик таъминоти учун базавий тарифи 67,3 фоизга — 664 465 сўмга ошган.

Киритилди: 12:49 24.06.2024. Ўқилди: 2354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!