Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 19 ёшли "права"си йўқ ҳайдовчи Nexia-3да пиёдани уриб юборди

Тошкентда 19 ёшли "права"си йўқ ҳайдовчи Nexia-3да пиёдани уриб юборди

Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 12:30 атрофида Юнусобод тумани Юнусота кўчаси 14а-уй қаршисида (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) 2005 йилда туғилган К.Ш. Nexia-3 автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1975 йилда туғилган пиёда A.Р.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 09:59 13.04.2024. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!