Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда 10% пулини берсангиз мошина олиб берамиз деб одамларнинг миллиардлаб пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди

Тошкентда 10% пулини берсангиз мошина олиб берамиз деб одамларнинг миллиардлаб пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди

Улар “Zamin Avto Karavan” МЧЖ номи орқали йиллик 10 фоиз устама билан машина олиб беришни ваъда қилган ва пулларни ўзлаштирган.

Тошкентда одамларнинг миллиардлаб пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди

Тошкентда бир гуруҳ шахслар томонидан 2023 йил давомида “Zamin Avto Karavan” МЧЖ номи орқали ўнлаб фуқаролардан катта миқдорда пуллар олиб, автомашина етказиб бериш ваъдаси билан фирибгарлик содир этилгани аниқланди. Бу ҳақда Яккасарой туман судининг 20 ноябрда эълон қилинган ҳукмида гап боради. Суд ҳукми Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Маълум бўлишича, жиноий гуруҳга “AVD Group” раҳбари А.Ж. бошчилик қилган. У С.Х, Э.О., У.А., Ғ. С. ва Н. Ў каби шахслар билан олдиндан тил бириктириб, фуқароларга йиллик 10% устама билан “Damas”, “Lacetti-Gentra”, “Cobalt” каби автомобилларни 60 банк куни ичида узоқ муддатли кредит эвазига етказиб беришни ваъда қилган.

Аммо олинган катта миқдордаги аванс маблағлари мақсадли сарфланмаган: пуллар банк карталарига ўтказилиб, нақдлаштирилган ва шахсий эҳтиёжларга йўналтириб юборилгани аниқланган. Суд ҳужжатида қайд этилишича, жами 89 ҳолатда фуқаролардан 45 млрд сўмга яқин пул йиғиб олинган ва талон-торож этилган. Фуқаролардан олинган маблағлар 30 млн сўмдан 105 млн сўмгача бўлган малбағларни ташкил этади. Айрим ҳолларда 70–100 млн сўмлик шартномалар расмийлаштирилган, бироқ автомашиналар эса етказилмаган.

Киритилди: Бугун 17:45. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!