Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 10 минг доллар эвазига Ҳаж визаси қилиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди

Тошкентда 10 минг доллар эвазига Ҳаж визаси қилиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 2 июнь куни фуқаро “Т.И.” нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган «A.K.» МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, «A.K.» МЧЖ раҳбари “A.M.” ва жамият ходимлари “И.И.”, "М.Х."лар бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро “Т.И.”нинг ишончига кириб, уни алдаб, унга юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 10.000 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш учун “Ҳаж визаси” қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 3.000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.

Киритилди: 12:03 04.06.2023. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!