Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда 1,6 миллиард сўмлик автомобиль шиналарининг ноқонуний олиб кирилиши фош бўлди

Тошкентда 1,6 миллиард сўмлик автомобиль шиналарининг ноқонуний олиб кирилиши фош бўлди

Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган товарлар “Чуқурсой техник идора” чегара божхона постида холислар ва ишончли вакил фуқаро М.О. иштирокида кўрикдан ўтказилди.

Текширув давомида, олиб келинган юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 1,6 миллиард сўмлик 5662 дона автомобиль шиналари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси хабар берди.

Ҳужжатлардан яширилган шиналарга 791,7 миллион сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Киритилди: 21:57 29.06.2020. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!