Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Toshkent yo'lovchi vagonlarini qurish va ta'mirlash zavodi” АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди

“Toshkent yo'lovchi vagonlarini qurish va ta'mirlash zavodi” АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил давлат харидлар соҳасидаги ўрганишлар натижасида, “Toshkent yo'lovchi vagonlarini qurish va ta'mirlash zavodi” АЖ томонидан махсус ахборот порталлари орқали жами 2.8 млрд сўмдан ортиқ ўтказилган тендер савдолари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар юзасидан, Буюртмачи ташкилотга (“Toshkent yo'lovchi vagonlarini qurish va ta'mirlash zavodi” АЖ) “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилганлик ҳолати бўйича иш қўзғатилди ҳамда натижаси бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди .

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли тартибда судга жўнатилди.

Киритилди: 12:52 23.08.2024. Ўқилди: 937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!