Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент ЙҲХБ бошқа бинога кўчирилди

A A A
Тошкент ЙҲХБ бошқа бинога кўчирилди

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биноси бошқа жойга кўчирилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Тошкент шаҳар ЙҲХБ биносида жойлашган Йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими эндиликда ўз фаолиятини янги манзилда давом эттиришини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
 
Шу йилнинг 16 июл кунидан бошлаб ЙТҲ иштирокчилари ва гувоҳлари Яшнобод тумани,  Фарғона йўли кўчаси,  16-уйда қабул қилиниши таъкидланяпти.
 
Маълумот учун телефон:  (+99899) 177-05-80,  (+99898) 313-55-00, (+99898) 126-76-27.

Киритилди: 12:46 16.07.2018. Ўқилди: 1402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар