Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент Халқаро кинофестивалини ўтказиш вақти кечиктирилди

Тошкент Халқаро кинофестивалини ўтказиш вақти кечиктирилди

Шу йилнинг 15-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган "Ипак йўли дурдонаси" XVI Тошкент Халқаро кинофестивалининг ўтказилиш саналари номаълум муддатга кечиктирилди. Фестивал ташкилотчилари ҳолатни "...бошқа бир қанча йирик тадбирлар, жумладан, футзал бўйича Жаҳон чемпионати, халқаро форум ва конференциялар ўтказилиши.." билан изоҳлаган.

Тадбир куни аниқ бўлган, чет элдан меҳмонлар кела бошлаган бир пайтда фестивалнинг тўсатдан кечиктирилгани турли саволларни ўртага ташлайди, гарчи бунга Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ва бошқа Халқаро тадбирлар важ қилиб кўрсатилган бўлса-да, кинофестивалга уч кун қолганида тадбирнинг бекор бўлиши кўпчиликни оғринтиргани аниқ.

2021 йил, декабрь. Бельгия ҳукумати Коронавируснинг Омикрон варианти тарқалишининг олдини олиш мақсадида маданий тадбир ва намойишлар қўйилишини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Натижада, мамлакатда одамлар мазкур қарорга қарши тинч намойишга чиқди. Минглаб одамлар "Шоулар ўтказилиши шарт", "Mаданият йўқ экан, келажак йўқ", деган жумлалар ёзилган постерларни кўтариб, ўз қаршиликларини билдиришганди.

Юқорида маданият ва санъат учун одамлар қанчалик жон куйдиргани мисолини келтирдик. Ўзимизда эса Мамлакат имижини кўтарадиган Халқаро фестивал уч кун қолганида бекор қилинди ёки ташкилотчилар тилида айтганда кечиктирилди.

Киритилди: 12:56 15.09.2024. Ўқилди: 1311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!