Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтмоқда?

Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтмоқда?

Янги тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19729,4 гектар ер майдони ажратилмоқда. Шундан 12905,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир.

Мазкур ерлардан фойданувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда.
Жумладан,

➖фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари – 13185 гектар (242 та);

➖ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхона ерлари – 203,8 гектар (49та);

➖деҳқон хўжаликлари – 323,5 гектар (100 та);

➖ўзга ердан фойдаланувчилар – 2263,2 гектар (379 та);

➖аҳоли томорқалари – 3012,6 гектар;

➖маҳаллий ҳокимият заҳирасидаги ерлар – 60,5 гектар (2 та);

➖каналлар ва йўлларга ажратилган ерлар – 680,5 гектар

Киритилди: 17:44 31.05.2023. Ўқилди: 1983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!