"Хавфсиз ва соғлом юрт" профилактик рейдлари давомида Ўрта Чирчиқ туманида ЙПХ инспектори томонидан транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи аниқланди.
👮♂️ Текширув жараёнида ҳайдовчи алкотестер орқали синовдан ўтказилди. Унинг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси 0,387 мг/л ни ташкил этди.
✅ Маълумот учун: меъёрий чегара — 0,135 мг/л, ундан юқори ҳолатда ҳайдовчи маст деб ҳисобланади.
⚖️ Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иш суд органларига юборилди. Ҳайдовчини 3 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда.