Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкент вилоятида қизларни фоҳишалик учун Туркияга жўнатаётган аёл ушланди

A A A
Тошкент вилоятида қизларни фоҳишалик учун Туркияга жўнатаётган аёл ушланди

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан навбатдаги одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги тўрт нафар аёлни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида Тошкент—Истанбул авиарейси орқали Туркия давлатига жўнатаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:49 08.06.2024. Ўқилди: 1575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!