Тошкент вилоятида полигонларда чиқинди сақлаш тарифлари ошади. Бу борада Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг жорий йил 20 декабрдаги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси давлат муассасаси томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ҳудудий полигонларга қабул қилиш ва сақлаш бўйича 1 метр куб учун 20 037 (ҚҚС билан) сўм миқдорида, 1 тонна учун 48 633 (ҚҚС билан) сўм миқдорида этиб белгиланади.
Янги тарифлар 2025 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб қўлланилади.