Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкент вилоятида овқатдан заҳарланишдан шикоят қилган болалар сони 2 мингтага етди

Тошкент вилоятида овқатдан заҳарланишдан шикоят қилган болалар сони 2 мингтага етди

Тошкент вилоятининг бир неча туманидаги боғчаларда овқатдан заҳарланиш бўйича 1900 нафардан ортиқ бола шифохонага мурожаат қилган. Бу маълумотни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков тасдиқлади.

Айни вақтга келиб мурожаат қилганларнинг 930 нафардан кўпроғида касаллик белгилари аниқланмагани боис уйига жавоб берилган. 941 нафар беморнинг аҳволи енгил, 22 нафарининг аҳволи ўрта даражада.

Отабековнинг таъкидлашича, Пискент, Бўка, Бекобод, Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ туманларидаги беморларнинг бир қисми касалхоналарда жой етишмовчилиги сабабли Олмалиқ ва Нурафшон шаҳарларига ҳам юборилган.

Маълум қилинишича, ушбу туманларга учта аутсорcер хизмат қилган, учаласи ҳам ўша кефирни Оққўрғондаги Shark Milk Product компаниясидан олган. Мазкур компания Учтепа туманида рўйхатдан ўтган, аммо ишлаб чиқариш Оққўрғон туманида олиб борилган.

Қўмита масъули қўшимча қилишича, ҳозирда ушбу маҳсулотдан 540 та намуна олиниб, таҳлил ишлари ўтказилмоқда.

25 сентябр куни эрталаб Пискент ва Бўка туманидаги боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарланиб касалхонага ётқизилаётгани ҳақида дастлабки хабарлар берилганди. Хабарларда бунга сифатсиз кефир сабаб бўлгани айтилганди. Кун давомида жами 109 нафар бола касалхонага ётқизилгани, уларнинг аксарияти Оққўрғон туманидаги боғчалар тарбияланувчилари экани маълум бўлганди.

Киритилди: 22:31 26.09.2025. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!