Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида онаси томонидан калтакланган 4 ёшли қиз вафот этди

Тошкент вилоятида онаси томонидан калтакланган 4 ёшли қиз вафот этди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кичик ёшдаги қиз онаси томонидан калтакланиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда болалар омбусдмани матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 23 декабрь куни туман тиббиёт бирлашмасига 4 ёшли қиз Й.М. танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинган. Ўтказилган терговга қадар текширувда қизни 47 ёшли онаси Э.Й. қаттиқ калтаклаб, тан жарохати етказгани аниқланган.

27 декабрь куни ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 126−1-моддаси 7-қисми «б» банди (Вояга етмаган шахсга нисбатан оиладаги (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тиббий хулосага кўра, болада бош мия ёпиқ жарохати, бош мия лат ейиши оғир даражаси ва бош соҳасидаги бошқа оғир жароҳатлар қайд этилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан қиз 7 январь куни вафот этган.

«Тергов вақтида жиноят натижасидаги оқибатнинг ўзгаргани, яъни жабрланувчи ўлими жиноятга ҳуқуқий баҳо беришга бевосита таъсир қилади — айбловни оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисмга қайта малакалаш лозим бўлади. Бу энди тергов томонидан амалга оширилади», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, эндиликда Жиноят кодексининг 126−1-моддаси жинояти бўйича жабрланувчилар доирасига болалар ҳам киради.

Иш юзасидан якуний қарорни эса суд беради.

Киритилди: 14:37 08.01.2025. Ўқилди: 1069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!