Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкент вилоятида одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди

A A A
Тошкент вилоятида одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни барвақт фош этиш ва олдини олишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Жумладан, ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ана шундай жиноятлардан бири фош этилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1982 й.т. аёл Чиноз туманида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. қизни хорижга олиб бориб, жинсий эксплуатация қилишни режалаштирган.

У ўз мақсадига эришиш учун жабрланувчига авиачипта харид қилиб бериб, кейинчалик ишлаб топадиган маблағининг ярмини доимий равишда беришини талаб қилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида гумонланувчи аёл жабрланувчи билан бирга Тошкент халқаро аэропортидан Истанбул шаҳрига учиб кетмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда янгийўллик аёлга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, одам савдоси — инсон қадри ва эркинлигига қарши қаратилган оғир жиноятлардан биридир.

Киритилди: Бугун 14:47. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!