Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида 3,3 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилоятида 3,3 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари айланмасига чек қўйилди

ИИВ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан Бўстонлиқ ва Яшнобод туманларида тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тадбир давомида 27 ва 21 ёшли икки нафар шахс Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, “Хўжакент” маҳалласи ҳудудидаги дала ҳовлида кучли таъсир қилувчи моддаларни қўлбола усулда қадоқлаш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган. Ушбу манзилдан 13,5 килограмм прегабалин ҳамда 20 литр тропикамид моддалари, шунингдек, мазкур моддалар учун мўлжалланган 60 минг дона бўш капсулалар топилган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, қўлга олинган шахсларга катта миқдорда дори воситаларини олиб келган 26 ва 31 ёшли курерлар Nexia русумли автомобилда ушланиб, ҳайдовчининг ёнидан 10 дона прегабалин топилган.

Дастлабки суриштирувлар давомида ушланган шахслар Telegram’да ташкил этилган каналда дори воситаларини қадоқловчи ва етказиб берувчи сифатида ишлаётгани маълум бўлган.

Тезкор тадбир давомида қўлга олинган шахслардан 3 миллиард 300 миллион сўмлик прегабалин ва тропикамид кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинган. Ҳолат юзасидан Тергов департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентнинг Яккасарой, Чилонзор ҳамда Яшнобод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида 36 минг долларлик ҳужжатсиз дориларни сотмоқчи бўлган шахс ушланган эди.

Киритилди: 12:46 08.07.2024. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!