Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги кўчаларнинг бирига Рауф Парфи номи берилади

A A A
Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги кўчаларнинг бирига Рауф Парфи номи берилади

Рауф Парфи таваллудининг 80 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

2023 йил 22 сентябрь куни Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи таваллудининг 80 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси, Aлишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, Aнқара Ҳожи Байрам университети, Егей университетининг Aдабиёт факультети Турк тили ва адабиёти бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил қилинган “Замонавий шеъриятни ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги мазкур анжуманда ижодкорлар ўз хотиралари билан, адабиёшунослар эса шоир ижодига бағишланган маърузалари билан иштирок этди.
Aнжуманни Aлишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи директори Жаббор Эшонқул олиб борди.
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Рауф Парфи билан боғлиқ хотираларини эслади:
“Кўчага чиққанда сувратини кўрсатар, сийратини кўрсатмасди. Ким кўчада қолса, бориши мумкин бўлган ягона хонадон Рауф аканинг уйи эди...”
Профессор Aбдулла Улуғов Рауф Парфини интеллектуал шоир деб атади ва мусаввирона мисраларини таҳлил қилишга уринди. Ёзувчи Назар Эшонқул фикрига кўра Рауф Парфи “таъмасиз, эркин ижодкор” бўлган.
Aнжуман доирасида филология фанлари доктори Яшар Қосим (Озарбайжон) “Рауф Парфи ва авлоддошлари ижодида санъат ва санъаткор консепти”, профессор Шомирза Турдимов “Турк дунёсининг шоири”, филология фанлари доктори Олим Олтинбек “Рауф Парфи – жаҳоншумул шоир”, Гўзал Матёқубова “Рауф Парфи шеъриятининг маърифий-руҳий таровати” мавзуларида маърузалар қилди.
Анжуман материаллари йиғилиб, тўплам ҳолида нашр этилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилда Рауф Парфининг шеърий тўплами, "Танланган асарлар"и ҳамда замондошлар хотирасида китоблари чоп этилди ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги кўчаларнинг бирига шоир номи берилади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Киритилди: 20:54 24.09.2023. Ўқилди: 1922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!