Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилояти ҳокими Янги халқаро аэропорт қаерга қурилиши ҳақидаги маълумотни очиқлади

Тошкент вилояти ҳокими Янги халқаро аэропорт қаерга қурилиши ҳақидаги маълумотни очиқлади

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 11 август куни «Ҳокимлик соати» йиғилишида Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган янги халқаро аэропорт Ўрта Чирчиқ туманида жойлашиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, янги Тошкент халқаро аэропорти Ўрта Чирчиқ туманининг 1 200 гектар майдонда барпо этилади. Шунингдек, Бекободдан Бўка, Пискент ва Нурафшон орқали пойтахтга темирйўл қурилади.

«Бекобод шаҳар, Бекобод туман, Бўка, Пискент, Нурафшон орқали Тошкент шаҳрига темирйўл лойиҳаси киритилиб, лойиҳалаштириб, янаги йил бошла деган топшириқ кетаётган бўлса, 1 200 гектар аэропорт Ўрта Чирчиқ туманига келиб жойлашса, яна нима қилиб берилиши керак давлат томонидан, айтингларчи?», деган ҳоким.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида янги аэропорт амалдаги Тошкент халқаро аэропортидан 17 километр жанубда, Тошкент–Самарқанд йўналишидаги мавжуд автомобиль йўли ва яқин келажакда барпо этиладиган пуллик автомагистралга яқин ҳудудда жойлашиши ҳақида гапирганди.

Киритилди: 16:17 12.08.2025. Ўқилди: 807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!