Шаҳарлар атрофидаги 12 километргача бўлган ҳудудларга қатнайдиган автобус йўналишлари ҳам брутто-шартнома тизими билан қамраб олинади.
Жумладан, Тошкент вилоятининг Назарбек, Минерал сувлар ва Уч Қаҳрамон ҳудудларини пойтахт билан боғлаш орқали автомобиллар оқимини камида 20 фоизга камайтириш мумкин.
Умуман пойтахтда 19 та, вилоят марказларида 79 та шундай йўналиш ташкил этиш режалаштирилган, дейилади Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда.