Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент ва Наманганда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Тошкент ва Наманганда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлим ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган С.И. (муқаддам судланган) фуқарога М.Х.га акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, унинг ноқонуний ташкил этган савдо нуқтасидан умумий баҳоси 63 млн сўмлик турли номдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 308 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Чуст тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда

“Наманган” мунтазам ЙПХ масканида фуқаро А.Н.нинг бошқарувидаги “Malibu-2” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро А.Н. ва бошқалар чет элда ишлаб чиқарилган 6 турдаги 779 дона акциз маркасиз электрон тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида Наманган вилоятига олиб келаётганликлари аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:36. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!