Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент ва Наманган вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Тошкент ва Наманган вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.Ш. “Самарқанд” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 433,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “N.K.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖга тегишли иссиқхонада тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 186,6 млн сўмлик, ЯТТ “Х.Р.” (муқаддам судланган) ва фуқаро Ш.Р. “Оромгоҳ” МФЙ ҳудудидаги нонвойхонада табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 148,3 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:55 25.04.2025. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!