Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Д.А. ва У.Б. “Беш тут” МФЙ ҳудудидаги дала ҳовлида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Янгиқўрғон тумани бўлими ва "Ўзэнергоинспкция"нинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. “Юқори Қораёнтоқ” МФЙ ҳудудидаги боғида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.